Ўзбекистонлик парадзюдочилар Атираудаги илк кунги баҳсларда 5 та медални қўлга киритишди

Аввал хабар берганимиздек, бугун Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида парадзюдо бўйича Осиё ва Океания чемпионатига старт берилди.

Австралия, Хитой, Индонезия, Ҳиндистон, Эрон, Япония, Ж.Корея каби 13 та давлатдан ташриф буюрган парадзюдочилар беллашаётган ушбу мусобақада Ўзбекистон парадзюдо терма жамоаси 11 кишилик таркиб билан иштирок этмоқда.

Дастлабки кунги баҳслар ўзбекистонлик парадзюдочилар учун омадли келди. Хусусан, паралимпиада чемпиони Шерзод Намозов -60 килограмм вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган бўлса, -73 килограмм вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Феруз Саидов турнирнинг бронза медалига сазовор бўлди.

Аёллар ўртасида Севинч Салаева (-52 кг) ва Парвина Самандарова (-57 кг) ўз вазн тоифаларида барча рақибаларини мағлуб этиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишди. -75 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб борган яна бир ҳамюртимиз Лобар Хуррамова эса кумуш медаль билан тақдирланди.

Парадзюдо бўйича Осиё ва Океания чемпионати.
Атирау шаҳри, Қозоғистон

Эркаклар:
-60 кг: Шерзод Намозов – олтин медаль
-73 кг: Феруз Саидов – бронза медаль

Аёллар:
-52 кг: Севинч Салаева – олтин медаль
-57 кг: Парвина Самандарова – олтин медаль
-48 кг: Лобар Хуррамова – кумуш медаль

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *