Ўзбекистонлик парадзюдочилар Осиё ва Океания чемпионатини биринчи ўринда якунлашди

Ўзбекистонлик парадзюдочилар Атирау шаҳри мезбонлик қилган Осиё ва Океания чемпионатидаги иштирокларини юқори нотада якунлашди.

Мусобақанинг сўнгги кунида эркаклар ва аёллар ўртасидаги жамоавий баҳслар бўлиб ўтди. Унда терма жамоамиз вакиллари кумуш медалларни қўлга киритди ва якунда умум жамоа ҳисобида 1-ўринга эга чиқишди.

Эслатиб ўтамиз, парадзюдочиларимиз яккалик беллашувларида 7 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медал соҳибларига айланган эдилар.

Терма жамоамиз делегацияси эртага Тошкент вақти билан соат 21.30 да Олма-ота – Тошкент йўналишида юртимизга қайтиб келишади

Парадзюдо бўйича Осиё ва Океания чемпионатида ғолиб ва совриндор бўлган ҳамюртларимиз билан танишинг:

Эркаклар (яккалик):
-60 кг: Шерзод Намозов – олтин медаль
-81 кг: Давурхон Кароматов – олтин медаль
-100 кг: Шариф Ҳалилов – олтин медаль
+100 кг: Ширин Шарипов – олтин медаль
-90 кг: Шуҳрат Бобоев – кумуш медаль
-73 кг: Феруз Саидов – бронза медаль

Аёллар (яккалик):
-52 кг: Севинч Салаева – олтин медаль
-57 кг: Парвина Самандарова – олтин медаль
-70 кг: Васила Алибоева – олтин медаль
-48 кг: Лобар Хуррамова – кумуш медаль
-63 кг: Нафиса Шерипбаева – кумуш медаль

Эркаклар (жамоавий):
Ўзбекистон терма жамоаси – кумуш медаль

Аёллар (жамоавий):
Ўзбекистон терма жамоаси – кумуш медаль

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *