“Village Plaza”нинг қурилиш ишлари якунланмоқда

Паралимпия қишлоғидаги асосий иншоотлардан бири бўлган “Village Plaza”га бир назар

Токионинг Харуми соҳили бўйида жойлашган “Village Plaza” Паралимпия қишлоғининг маркази ҳисобланади.

Унда туну-кун ишлаб турадиган дўконлар, кафе ва махсус медиа-марказ, шунингдек, жамоавий кутиб олиш маросимлари учун жой ҳам лойиҳалаштирилган.

“Village Plaza” Япония бўйлаб 63 та маҳаллий ҳокимият томонидан тақдим этилган қурилиш материаллари ҳисобига бунёд этилмоқда.

Энг қизиғи, ушбу иншоот Паралимпия ўйинларидан сўнг бузиб ташланади ва ҳадя этилган ёғочлар яна маҳаллий ҳокимиятларга қайта ишлаш учун юборилади.

Қайта ишланган ҳом ашёлар жамоат ўриндиқлари ёки мактаб бинолари қурилиши учун ишлатилади. Бу эса маҳаллий аҳолини Токио-2020 ўйинларини доимо эслаб, хотирлаб туришига туртки бўлади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *