WADA’нинг Сидней конференцияси келгуси йилга қолдирилди

Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) коронавирус пандемияси муносабати билан, жорий йилнинг 13-14 октябрь кунлари Сиднейда (Австралия) бўлиб ўтиши режалаштирилган Глобал таълим конференциясини (GEC) 2021 йилга кўчирганини эълон қилди.

Хабарда айтилишича, ушбу тадбирнинг янги санаси ва жойи кейинроқ маълум қилинади.

Таъкидлаш керакки, WADA томонидан 2015 йилда (Оттава, Канада) ва 2018 йилда (Пекин, Хитой) ўтказилган муваффақиятли ўқув конференциялари сингари, GEC -2021 ҳам допингга қарши экспертлар ва дунёнинг турли мамлакатларидаги олимларни пайдо бўлган тенденцияларни бошқалар билан баҳам кўриш ва муҳокама қилиш учун бирлаштиради. Унда таълим дастурларини ишлаб чиқишга ҳисса қўшиш ва антидопинг ташкилотлари ўз дастурларини қандай яхшилаши мумкинлигини ўрганиб чиқиш мумкин.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *