WADA спортчилар учун онлайн вебинарлар ташкил этади

Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) келгуси ойларда ўтказилиши режалаштирилган қатор вебинарларни бошлаганини эълон қилди. Улар WADA спортчилари комиссияси ташаббуси билан ўтказилади ва у агентликнинг допингга қарши кураш бўйича дунёдаги спортчилар билан интерфаол алоқасини ташкил этиш учун мўлжалланган.

“Covid-19 ва тоза спорт” мавзусидаги биринчи веб-семинар 3-июль куни Тошкент вақти билан соат 18:00 да бўлиб ўтади. У Covid -19 нинг спортчиларга ва антидопинг тизимига таъсирига бағишланади. Вебинарда қуйидаги спортчилар ва мутахассислар иштирок этади:

Бен Сандфорд: WADA спортчилар комиссиясининг раиси

Алан Вернек: WADA тиббий директори

Андреа Готзман, Германия Антидопинг агентлиги Ижроия қўмитаси раиси

Бенжамин Коэн: Бош директор, Халқаро тест агентлиги

Тим Рикктс: WADA стандартлари ва уйғунлаштириш директори

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *