WADA Томаш Аяндан “яширилган” 130 дан ортиқ допинг таҳлилларни талаб қилмоқда

Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) Халқаро оғир атлетика федерациясининг собиқ раҳбари Томаш Аяндан фаолияти даврида “яширинган” 130 дан ортиқ допинг таҳлилларини талаб қилмоқда. WADAнинг таъкидлашича, сўнги йиллар давомида бу каби ишлар халқаро ташкилотнинг бош штаб-квартирасида “кўмиб кетилган”.

Таъкидлаш жоиз, допинг билан боғлиқ масалалар сабаб оғир атлетика спортининг Олимпия дастуридаги ўрни “қимирлаб” қолган. Натижада ХОҚ томонидан ушбу спорт турига берилаётган квоталар сони кескин камайиб бормоқда. Кўзда тутилган допинг таҳлиллар қаерда сақланаётган ва улар орасида қанчаси мусбат натижа кўрсатгани маълум эмас. Улар орасида 10 йилдан ошган таҳлилларнинг ташлаб юборилганлари ёки миллати, исм-шарифи яшириб кўрсатилган намуналар ҳам борлиги тахмин қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь ойида Германия телеканалларида Томаш Аяннинг 44 йиллик фаолияти давомида йўл қўйган коррупция ишлари очиб берилган ва шундан сўнг ўз лавозимини тарк этган эди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *