Халқаро гран прига пухта тайёргарлик кўрилмоқда

Пара-атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси янги мавсумга тайёргарликни аллақачон бошлаб юборган.

Жорий йилнинг 5 февларидан Тошкентда бошланган ўқув-машғулот йиғинлари орқали пара-атлетларимиз яқинлашиб келаётган муҳим мусобақаларга жиддий ҳозирлик кўрмоқда.

Мазкур йиғинда 2020 йилги Паралимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритган ва даъвогарлик қилаётган жами 29 нафар спортчи иштирок этмоқда.

Айни пайтда 8 нафар пара-атлетларимиз Токио Паралимпиадаси йўлланмасини нақд қилиб қўйган бўлсалар, яна бир неча спортчимизни эса Токио-2020 лицензияси учун муҳим рейтинг очколарини тақдим этадиган нуфузли мусобақалар кутиб турибди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *