Азизбек Абдулҳабибов финалда!

Ҳозиргина Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларининг пара каноэ баҳсларида KL2 классида эркаклар ўртасида 200 метр масофага ўтказилган ярим финал баҳслари якунланди.

Қувонарлиси, пойгада иштирок этган ҳамюртимиз Азизбек Абдулҳабибов 43.409 сония вақт билан маррага 3-ўринда етиб келди ва финал “А” йўлланмасини қўлга киритди.

Азизбек бугун Тошкент вақти билан соат 07:00 да медаллар учун стартга чиқади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *