Ана холос! Зарруҳ Адашевнинг жанги ҳам қолдирилди

UFCда ўз жангларини ўтказаётган ҳамюртимиз Зарруҳ Адашев 14 ноябрь куни Лас-Вегасда ташкил қилинадиган, “UFC Fight night” турнирида иккинчи жангини ўтказиши керак эди. У америкалик Жефф Молина билан октагонда тўқнаш келарди.

Бироқ юртдошимизда коронавирус аниқланганлиги туфайли, ушбу жанг январь ойига қолдирилди.

Маълумот учун, Молина фаолияти мобайнида 10 та жанг ўтказган, уларнинг 8 тасида ғалаба қозонган ва 2 маротаба мағлубият қайд этган эди. Яна шуни қўшимча қилиш лозимки, Молинанинг юртдошимизга қарши жанги UFC промоушенидаги дебюти бўлади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *