Антидопинг бўйича семинар-тренинг ўтказилди

Бугун Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциациясида антидопинг масаласида семинар-тренинг ўтказилди.

Унда ассоциация спортчилари, тренерлари, врачлари, психологлари ва диетологи иштирок этди. Семинарни Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги антидопинг таълим дастурлари бўлими бошлиғи Раъно Исламова олиб борди.

Семинар давомида иштирокчиларга халқаро мусобақаларда допинг текшируви кимлар томонидан ва қандай тартибда ўтказилиши, ушбу жараёнда спортчининг ҳақ-ҳуқуқлари ва допинг офицерининг мажбуриятлари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.
Бундан ташқари спортда таъқиқланган ва таъқиқланмаган моддалар бўйича ҳам тушунчалар берилди.

Якунда бу каби семинарларни тез-тез ўтказишга келишиб олинди.

Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси

матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *