Артур Таймазовнинг Лондон олимпиадасида қўлга киритган олтин медали бошқа курашчига берилди

Халқаро олимпия қўмитаси 120 кг гача вазн тоифасидаги эркин курашчи Билял Маховга 2012 йил Лондон олимпиадасининг олтин медалини топшириши тўғрисида қарор чиқарди.

Лондон олимпиадасида Артур Таймазов ғолибликни қўлга киритиб, у финал бахсида Грузиялик Давид Модзманишвилидан устун келганди.
Лекин уларнинг допинг-синамаларида тақиқланган моддалар аниқлангач, турнир якунлари қайта кўриб чиқилди. Натижада Таймазов ва Модзманишвили антидопинг қоидабузарлиги учун дисквалификация қилиниб, Лондон-2012 даги уларнинг натижалари бекор қилинган. Шу тариқа олтин медал турнирнинг бронза медали совриндори Маховга берилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон номидан 2004, 2008 ва 2012 йиллар олимпия ўйинларида иштирок этган Таймазов барча учта олимпия олтин медалидан маҳрум бўлган, чунки унинг ҳамма допинг-синамаларида тақиқланган моддалар топилган. Спортчи эса ўзининг номи ва обрўсини CAS Олий арбитраж спорт судида ҳимоя қилиш ҳуқуқидан воз кечган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

tuzla escort kurtköy escort pendik escort kartal escort maltepe escort bostancı escort gebze escort ümraniye escort kadıköy escort kaynarca escort ataşehir escort