Асила Мирзаёрова эътироф этилди

Сўнгги йилларда Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан ёшларга эътибор янада ошгани барчага яхши маълум.

Куни кеча “30 июнь – Ёшлар куни” муносабати билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқида ўтказилган тантанали тадбирда бир қатор истеъдодли ёшлар мукофотланишди. Эътиборлиси, Пара атлетика бўйича Ўзбекистон Миллий терма жамоаси аъзоси Асила Мирзаёрева ҳам шу куни спортда эришган ютуқлари учун Ўзбекистон белгиси кўкрак нишони билан тақдирланди.

Шу ўринда Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси Асилани мукофот билан чин дилдан табриклайди ва унга келажакда бунданда юқори марраларни забд этишини тилаб қолади.

Таъкидлаш керакки, Асила Мирзаёрова 1999 йил Қашқадарё вилоятида таваллуд топган. Кўриш қобилиятини йўқотган ушбу спорчимиз 2016 йилдан буён Паралимпия бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сардор Абдуҳалиқов қўл остида мунтазам шуғулланиб келмоқда.

Асила ўтган давр мобайнида Ёшлар ўртасида Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритди ва 2018 йил Индонезияда ўтказилган Осиё ўйинларида совриндор бўлди. Айни дамда у 2021 йил Токио мезбонлик қиладиган ёзги Паралимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритиш арафасида турибди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

tuzla escort kurtköy escort pendik escort kartal escort maltepe escort bostancı escort gebze escort ümraniye escort kadıköy escort kaynarca escort ataşehir escort