Баҳодирлар ўйини ва тош кўтариш бўйича онлайн мусобақа бошланди

Бугун, 25 август куни спортнинг баҳодирлар ўйини ва тош кўтариш турлари бўйича “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги кубоги” онлайн мусобақаси старт олди.

Ватанимиз мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан ташкил этилаётган мазкур мусобақада 500 нафарга яқин полвонлар ғолиблик учун кураш олиб боришади.

Онлайн чемпионат жорий йилнинг 28 август куни якунланади ва шу кунинг ўзида ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, ташкилотчилар томнидан эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати​

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *