Беҳзод Мусаев: Пандемияга қарши курашда кечаги стратегия бугунги кун талабига жавоб бермайди

Тошкент шаҳрида 135та тез тиббий ёрдам машинаси бўлиб, биринчи босқичда зудлик билан яна 50та машина икки кун ичида жиҳозланиб, йўлга қўйилади. Пойтахтдаги колл-марказда фаолият кўрсатаётган ходимлар сони 40 нафардан 100 кишига етказилади.

Коронавирусга қарши курашиш бўйича кечаги тактика, кечаги стратегия бугунги кун талабига умуман жавоб бермайди, дея фикр билдирди Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев.

«Аввал вирусни аниқлаб, ундан сўнг даволашга ўтган бўлсак, ҳозирги ҳолат зудлик билан ёрдам бериш кераклигини кўрсатмоқда», деди Мусаев 15 июль куни президент видеоселекторидан сўнг берган интервьюсида.

Ҳукумат вакилига кўра, Тошкент шаҳрида 135та тез тиббий ёрдам машинаси бўлиб, биринчи босқичда зудлик билан яна 50та машина икки кун ичида жиҳозланиб, йўлга қўйилади. Пойтахтдаги колл-марказда фаолият кўрсатаётган ходимлар сони 40 нафардан 100 кишига етказилади.

«Бугун Тошкент шаҳридаги поликлиникаларга 750та мобил телефон етказиб берилди. Шифокорлар кун давомида уч маҳал ўзини-ўзи даволаш билан шуғулланаётган беморлардан қўнғироқ қилиб ҳол-аҳвол сўрайди ҳамда керакли маслаҳатларни беради», – деди Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари.

У бугунги муаммо нафақат соғлиқни сақлаш тизимининг, балки барча даражадаги ҳокимларнинг ҳам муаммоси эканини қайд этди.

Мусаевнинг сўзларига кўра, ҳудуддаги секторларнинг тўрт раҳбари беморлар ҳолатидан хабардор бўлиши шартлиги белгиланди. Бу орқали улар аҳолининг дард ва муаммолари ҳамда ҳудуддаги соғлиқни сақлаш тизими ҳолатини яқиндан билади.

Бош вазир ўринбосари, шунингдек, пандемия билан боғлиқ вазият муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида дори-дармон ва ҳимоя воситалари захирасини шакллантириш вазифаси қўйилганини ҳам таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, 15 июль куни президент Шавкат Мирзиёев пандемия билан боғлиқ вазият муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги вазият оғирлигини қайд этиб, муаммоларни ҳал қилиш чораларини белгилаб берди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

tuzla escort kurtköy escort pendik escort kartal escort maltepe escort bostancı escort gebze escort ümraniye escort kadıköy escort kaynarca escort ataşehir escort istanbul escort üsküdar escort çekmeköy escort sultanbeyli escort anadolu yakası escort sancaktepe escort