Бобур Қўзиев: Шогирдларим кўрсатмаларим асосида уйда шуғулланишади

Хабарингиз бор, жорий ҳафта Халқаро Олимпия қўмитаси Токио-2020 ёзги Олимпия ва Паралимпи ўйинлари келгуси йилга қолдирилгани ҳақида маълум қилди.

Шундан сўнг Ўзбекистон спортчиларининг Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик жараёнлари вақтинча тўхтатилди. Биз эса бу борада Пара таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Бобур Қўзиев билан суҳбатлашдик.

-Терма жамоа бош мураббийи сифатида Паралимпия ўйинларининг қолдирилганига муносабатингиз қанақа?

-Ҳозир бутун дунё вирус билан курашаётган бир пайтда бу энг тўғри қарор бўлди деб ҳисоблайман. Биринчидан, дунё хавф остида қолаётган дамда спорт кўнгилга сиғмайди. Иккинчидан, спортчиларнинг саломатлиги доимо муҳим аҳамиятга эга. Бундан ташқари, беллашувларни томоша қилиш учун дунёнинг кўплаб давлатларидан минлаб мухлислар ташриф буюришини инобатга олсак, ўйинларни ўтказиш чинданда катта хавф келтириб чиқариши мумкин эди. Ишонаманки, инсоният тез орада коронавирусни енгиб чиқади ва келаси йил Япония пойтахтида ажойиб мусобақалар бўлиб ўтади.

-Энди тайёргарлик жараёни қачон давом этади?

-Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан Токио-2020 ўйинларини 2021 йилда ўтказиш бўйича якуний қарор қабул қилингандан сўнг, Паралимпия спорт турлари бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоалари аъзолари учун ташкил этиладиган барча ўқув-машғулот йиғинлари расман 25 мартдан вақтинча тўхтатилди.
Бунгача Пара таэквондо терма жамоамиз Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида бизга бириктирилган спорт базасида режалаштирилган ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этаётган эди.

Энди лицензион мусобақаларнинг саналари аниқ бўлгунга қадар миллий терма жамоа аъзолари ўз уйларида менинг берадиган топшириқларим асосида индивидуал машғулот олиб боришади.

Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси

матбуот хизмати

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

tuzla escort http://www.heraklionescorts.com/ kurtköy escort pendik escort pendik escort kurtköy escort kartal escort maltepe escort bostancı escort gebze escort ümraniye escort kadıköy escort kaynarca escort ataşehir escort istanbul escort üsküdar escort çekmeköy escort sultanbeyli escort anadolu yakası escort sancaktepe escort istanbul escort istanbul bayan escort escort istanbul istanbul escort bayan escort bayan istanbul eskort sakarya escort ataköy escort avcılar escort avrupa yakası escort bakırköy escort beşiktaş escort beylikdüzü escort beyoğlu escort fatih escort halkalı escort mecidiyeköy escort sarıyer escort şişli escort taksim escort bakırköy escort şirinevler escort kids games