Бронза учун 1 сантиметр етишмади

Ҳозиргина пара енгил атлетиканинг Т12 классида аёллар ўртасида узунликка сакраш бўйича финал баҳслари якунланди. Унда ҳамюртимиз Ёқутхон Холбекова ҳам иштирок этди.

Қизиқарли ва муросасиз кечган баҳс натижаларига кўра, ҳамюртимиз 5.32 метр натижа билан 4-ўринни эгаллади. Эътиборлиси, унга совринли ўринни қўлга киритиши учун бор йўғи 1 сантиметр етишмади. Боиси, 3-ўринни эгаллаган жазоирлик Линда Хамри 5.33 метр натижа қайд этди.

Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари давом этмоқда.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *