Бугун пара академик эшкак эшувчимиз Токиода Паралимпия ўйинлари йўлланмаси учун курашга киришади

Май ойида Токиода бўладиган ёзги Паралимпия ўйинларига йўлланма берувчи кўплаб лицензион мусобақалар бор.

Бугун Пара академик эшкак эшиш бўйича Япония пойтахтида Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри йўлланма берувчи лицензион мусобақа старт олади.

Токиодаги мусобақада Ўзбекистон пара академик эшкак эшиш терма жамоаси аъзоси Холмурод Эгамбердиев ҳам иштирок этади. Спортчимиз PR1м1x классида баҳс олиб боради.

Бугун ушбу мусобақага старт берилади. Холмурод Эгамбердиев Тошкент вақти билан соат 7:40 да ярим финал беллашувларида ўз иштирокини бошлайди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *