Бухорода соҳил кураши бўйича мусобақа якунланди

Мамлакатимизда бугунги пандемия шароитида жисмоний тарбия ва спорт соҳасининг барқарорлигини сақлаб туриш, аҳолини айниқса ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиши учун қулай шароитларни яратиш устувор вазифа саналади.

Карантин талаблари юмшатилгач, ҳудудларда спорт мусобақалари кўтаринки кайфиятда ташкил этилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида “Сен қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида ёш спортчилар ўртасида спорт тадбирлари ўтказилди.

Соҳил кураши бўйича ташкил этилган мусобақада туманнинг 100 нафарга яқин ўғил-қизлари ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан диплом ва медаллар билан тақдирланишди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *