Вадим Скороваровни табриклаймиз!

Бугун ўқ отиш спорти бўйича терма жамоамиз етакчиларидан бири Вадим Скороваров таваллуд айёмини нишонламоқда.

Вадим Скороваров 1996 йил 4 август куни Андижон шаҳрида туғилган. Пневматик милтиқдан ўқ отиш бўйича кўплаб халқаро мусобақалар ғолиб ва совриндори. 2014-2016 йиллар давомида фаолиятининг гуллаган даври бўлиб қолмоқда. Бу орада 2014 йил ўсмирлар ўртасида Осиё чемпиони бўлди, Нанкин-2014 ўсмирлар Олимпиадаси, Рио-2016 ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этди. Шунингдек, Қозоғистон ва Германиядаги қатор нуфузли мусобақаларда ғолиб бўлди. Катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида (2017) кучли ўнталикдан жой олди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Вадим Скороваровни таваллуд айёми билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *