Вакцинация жараёни давом этмоқда. Бу сафар пара таэквондочилар эмланишди

Паралимпия спортчиларининг саломатлиги ҳамиша шифокорлар назоратида ҳисобланади. Айниқса, коронавирус пандемияси авж олаётган ҳозирги паллада уларни бу касалликдан ҳимоя қилиш устувор вазифа сифатида қаралмоқда.

Аксарият паралимпия спорт турлари қатори пара таэквондочиларимиз ҳам бугун вакцинация жараёнини якунлашди. Айтиш керакки, спортчиларимиз Россия федерациясида ишлаб чиқарилган “Sputnik-V” вакцинаси билан эмланишди.

“Яқинлашиб келаётган Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари олдидан спортчиларнинг саломатлигини ҳимоя қилиш, уларни Covid-19 дан асраш мақсадида барча зарур чоралар кўрилмоқда. Жумладан, паралимпия спортчиларининг деярли барчаси “Sputnik-V” вакцинаси билан эмланди. Ҳозирча вакцина қабул қилганларнинг ҳеч бирида ножўя таъсирлар кузатилмади”, – деди Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси шифокори Зарифа Бойтемирова.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *