Васила Алибоева: Паралимпия ўйинларининг қолдирилгани фожиа эмас. Бундан унумли фойдаланишимиз керак

Хабарингиз бор, коронавирус пандемияси туфайли Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинлари келгуси йилга қолдирилди. Бу борада спортчилар қандай фикрда?
Парадзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Васила Алибоева билан бу борада қисқача суҳбатлашдик.

-Паралимпия ўйинларининг қолдирилишига муносабатингиз?

-Авваламбор инсон саломатлиги ҳамма нарсадан устун эканлигини айтмоқчиман. Бундай оғир эпидемиологик вазиятда бу каби йирик мусобани ўткизиш биринчи навбатда спортчиларнинг соғлигини хавф остига қўйиш деганидир. Вазиятни тўғри қабул қилган Халқаро Олимпия қўмитаси таваккал қилмади ва ўйинларни келгуси йилга қолдирди. Биз спортчилар учун бу фожиа эмас ва биз бундан асло тушкунликка тушмаяпмиз. Аксинча, бу бизга ҳар тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасига янада пухта тайёргарлик кўришимиз учун берилган қўшимча имконият деб ҳисоблаймиз. Биз бу бир йил давомида ўз устимизда янада кўпроқ ишлаб, билдирилаётган ишончни оқлашга ҳаракат қиламиз.

-Карантин пайтида қандай шуғулланяпсиз?

-Ҳозир ҳамма спортчилар қатори мен ҳам ўз уйимда, оилам даврасидаман. Карантин бўлгани боис машғулотларни уйда давом эттиряпман. Бу борада мураббийларимнинг кўрсатмаларига алоҳида эътибор қаратаман. Албатта, уй шароитидаги машғулотлар билан халқаро мусобақаларда керакли натижага эришиб бўлмайди. Шу боис, юртимиздаги вазият тезроқ яхшиланишини ва биз спортчилар яна ўзимизнинг қадрдон спорт ареналаримизга қайтишимизга умид қиламан.

Сўзим охирида шуни айтмоқчиманки, бутун халқимиздан бирдамликни, хотиржамликни сақлаган ҳолда уйда қолишларини ва касалликни енгишда ўз ҳиссаларини қўшишларини сўраб қоламан.

Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси

матбуот хизмати

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

tuzla escort http://www.heraklionescorts.com/ kurtköy escort pendik escort pendik escort kurtköy escort kartal escort maltepe escort bostancı escort gebze escort ümraniye escort kadıköy escort kaynarca escort ataşehir escort istanbul escort üsküdar escort çekmeköy escort sultanbeyli escort anadolu yakası escort sancaktepe escort istanbul escort istanbul bayan escort escort istanbul istanbul escort bayan escort bayan istanbul eskort sakarya escort ataköy escort avcılar escort avrupa yakası escort bakırköy escort beşiktaş escort beylikdüzü escort beyoğlu escort fatih escort halkalı escort mecidiyeköy escort sarıyer escort şişli escort taksim escort bakırköy escort şirinevler escort kids games