Велоспортчиларимиз “Мустақиллик кубоги” доирасида яккалик пойгада куч синашишди

Бугун велоспорт бўйича Мустақиллигимизнинг 29 йиллигига бағишланган мусобақа старт олди. Шосседа ўтказилаётган мазкур турнирнинг биринчи кунида спортчилар 20 км масофани алоҳида старт оладиган яккалик пойга йўналишида ўтказишди.

Сал кам ярим йил уй шароитида машғулот қилган спортчилар учун мазкур пойга чинакам байрамга айланиб кетди. Унда ўсмирлар, ёшлар ва катталар терма жамоасининг аъзолари ўз омадини синаб кўрди. Кутилганидек, эркаклар ўртасидаги баҳсда Токио-2020 лицензиати Муроджон Холмуродов ғалабани қўлга киритди. Аёллар ўртасидаги баҳсда эса Янина Кускова энг яхши натижани қайд этди.

“Мустақиллик кубоги”. 20 км, эркаклар:
1. Муроджон Холмуродов – 24.22
2. Даниил Евдакимов – 26.02
3. Улуғбек Саидов – 26.28

Аёллар:
1. Янина Кускова – 28.04
2. Шаҳноза Абдуллаева – 30.16
3. Анна Куликова – 30.53

Ёшлар (2002-2003). Йигитлар:
1. Бегзод Раҳимбоев – 25.46
2. Дмитрий Сирко – 26.25
3. Ботиржон Исматов – 26.54

Қизлар:
1. Асал Ризаева – 29.03
2. Маргарита Мисюрина – 29.26
3. Алина Шмигарева – 31.19

Ўсмирлар (2004-2005). Йигитлар:
1. Марсель Веселий – 27.55
2. Самандан Султонов – 28.27
3. Владислам Троман – 28.31

Қизлар:
1. Анна Кускова – 31.35
2. София Каримова – 31.35
3. Самира Исмоилова – 34.20

Яна бир аҳамиятли жиҳати, барча эпидемиологик талабларга риоя қилиб ўтказилган мазкур пойгада триатлон бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам иштирок этиб, ўз омадларини синаб кўришди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *