Владимир Путин Россияда Паралимпия спортини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлашини айтди

Россия федерацияси президенти Владимир Путин Жисмоний тарбия ва спорт бўйича кенгаш йиғилишида мамлакатда Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришда давом этишини қўллаб-қувватлашини айтди.

“Биз паралимпиячиларимизнинг улкан ютуқлари билан ҳақли равишда фахрланамиз ва бу барча паралимпия ҳаракати ташкилотчиларининг, ушбу тоифадаги спортчиларимиз билан ишлайдиган мутахассисларнинг катта хизмати деб биламиз.

Келажакда ҳам Паралимпия спортига шундай эътибор қаратишда давом этамиз. Биз паралимпиячиларимизнинг янги ютуқларига умид қиламиз”, – деди Путин.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *