Гимнастикачиларимиздан Мустақиллик кунига аталган навбатдаги мусобақа

3-4 сентябрь кунлари Ўзбекистон гимнастика федерацияси томонидан спорт гимнастикаси йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигига бағишланган навбатдаги онлайн мусобақа ўтказилди.

Ўсмирлар ўртасида ташкил қилинган ушбу турнирда 2006-2007, 2008-2009 ва 2010-2011 йилларда туғилган ёшларимиз баҳс олиб боришди. Иштирокчилар географиясига назар ташлайдиган бўлсак, Қорақалпоғистон Республикасидан тортиб, Андижон, Фарғона, Самарқанд ва Тошкентдан жами 53 нафар иштирокчи қатнашганига гувоҳ бўлиш мумкин.

Натижалар:

2006-2007 йилларда туғилганлар:
1 Севара Жолдасова (Қорақалпоғистон)
2 Роксана Шарипова (Тошкент)
3 Солиҳа Турсунбоева (Тошкент)

2007-2008 йилларда туғилганлар:
1 Фарзона Холбоева (Тошкент)
2 Александра Шевченко (Тошкент)
3 Шахинабону Юсуфова (Фарғона)

2010-2011 йилларда туғилганлар:
1 Милана Гайнулина (Тошкент)
2 Ярослава Чернобровкина (Тошкент)
3 Лайли Гимадеева (Андижон)

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *