Дубайдан хушхабар! Фарҳод Умрзоқов Токио-2020 йўлланмаси учун жуда муҳим қадам ташлади

Айни кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри Пара пауэрлифтинг бўйича навбатдаги Жаҳон кубогига мезбонлик қилмоқда.

Эътиборлиси, ушбу мусобақада эркаклар ўртасида -88 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Фарҳод Умрзақов юртимиз шарафини ҳимоя қилди. Истеъдодли спортчимиз 209 кг вазн тоифасини бўйсундирди ва 6-ўринни эгаллади.

Энг муҳими, Фарҳод Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига йўлланма берувчи рейтингда икки поғона юқорилади ва 5-ўринга кўтарилди. Рейтингда кучли 8 таликка кирган спортчиларга йўлланма тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақа пара пауэрлифтингчилар учун Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларидан олдинги сўнгги халқаро мусобақа ҳисобланади. Халқаро Паралимпия қўмитаси тез орада лицензия олган спортчиларни расман эълон қилади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *