Жаҳон спорти юлдузлари иштирокида ёзги фестиваль ўтказилади

Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ), Халқаро Паралимпия қўмитаси (ХПҚ) ва Умумжаҳон Олимпия шериги Airbnb беш кунлик ёзги фестиваль ўтказилишини эълон қилди. Фестивалда жаҳоннинг энг яхши спортчилари томонидан ташкил этиладиган 100 та Олимпия ва Паралимпия онлайн учрашуви ўтказилади. «Olympician and Paralympian Online Experiences» фестивали 2020 йилда Токиода Олимпия ўйинлари бошланиши керак бўлган сана – 24 июлда бошланади.

Фестивалнинг дастурида беш кун давомида бир неча минтақа соатларида турли интерфаол онлайн учрашувлар ўтказилиши режаланган. Бу онлайн учрашувларда иштирок этишни “Airbnb”да 22 июлдан буюртма қилиб қўйиш мумкин. Тамошабинлар, шунингдек танланган онлайн учрашувларни бевосита тўғридан-тўғри ёки такрорий тартибида “Airbnb”нинг “YouTube”даги Олимпия ва Паралимпия каналларида тамоша қилишлари мумкин.

Фестиваль спорт иҳлосмандларига 20 дан ортиқ мамлакат ва минтақа спортчилари билан мисли кўрилмаган глобал мулоқот қилиш имконини беради. Ёзги фестиваль дастури тўғрисида батафсил маълумотларни олиш учун airbnb.com/festival сайтига мурожаат қилинг.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *