Илмий тадқиқотчилар муносиб тақдирланишди

Бугун Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида бир неча йиллик меҳнатлари самараси сифатида университетнинг 6 нафар илмий тадқиқотчиларига педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражаси дипломлари топширилди.

Булар қуйидагилар:

Мирзанов Шерзод Сирлибоевич – Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор;

Иштаев Дилшод Равшанбекович – Университет сиртқи бўлим бошлиғи;

Худойбердиева Нодира Абдуякубовна – Спорт тадбирларини ташкил этиш кафедраси ўқитувчиси;

Умматов Акром Ахмедович – Волейбол, баскетбол назарияси ва услубияти кафедраси катта ўқитувчиси;

Тожиев Музаффар Акбарович – Жисмоний тарбия ва спорт назарияси ва услубияти кафедраси ўқитувчиси;

Адилов Сарвар Қахрамонович – Халқаро кураш турлари назарияси ва услубияти кафедраси ўқитувчиси.

Университет ректори М.Болтабоев дипломларни топширар экан сизларнинг жисмоний тарбия ва спорт соҳасида қилган изчил ва машаққатли изланишларингиз ҳукуматимиз томонидан юқори баҳоланиб, сизларга шундай илмий даража берилгани билан табриклайман – дея таъкидлаб ўтди.

Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражаси берилган мутахассисларга бундан кейин ҳам илм-фан йўлида ўз шижоатларини сустлаштирмасдан, жисмоний тарбия ва спортни янги қирраларини чуқур ўрганиб, талабаларга билимлар бериш, халқимизни оммавий спортга жалб қилган ҳолда уларнинг саломатлигини сақлашдек эзгу ишларида муваффақият тилаймиз.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

tuzla escort kurtköy escort pendik escort kartal escort maltepe escort bostancı escort gebze escort ümraniye escort kadıköy escort kaynarca escort ataşehir escort istanbul escort üsküdar escort çekmeköy escort sultanbeyli escort anadolu yakası escort sancaktepe escort