Исроил Мадримовнинг собиқ рақиби камар учун рингга кўтарилади

Осиё Чемпиони ва жаҳон чемпионати совриндори қозоғистонлик Турсунбай Қулахмет (1-0, 1КО) МТК Global билан шартнома имзолаган ва ўзининг професcионал дебют жангини 18 июль куни ўз ватанида  МТК Kazakhstan компанияси ташкил этган жанг кечасида ўтказиб, ғалаба қозонганди. Қулахмет ўзининг навбатдаги жангини 11 ноябрь куни ўтказадиган бўлди.

Эътиборли жиҳати у супер ярим ўрта вазн тоифасида (69 кг) иккинчи жангидаёқ WBC International камари учун британиялик мағлубиятсиз одимлаётган Макаулей МакГоуанга(14-0-1, 3 КО) қарши рингга кўтарилади. Агар, Қулахмет ушбу тўқнашувда ғалабага эришса, WBC рейтингида топ 15 таликдан жой олади. Жанг Британияда ташкил этилади ва ESPN + канали орқали трансляция қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Таиландда бўлиб ўтган Осиё чемпионати чорак финалида Қулахмет Исроил Мадримовни мағлуб этганди. 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *