Италияда пандемия бошидан буён коронавирус юқтириш ҳолатлари аниқланиши бўйича рекорд кўрсаткич қайд этилди

Бир сутка аввал 10 925та ҳолат қайд этилган, жума куни эса суткалик кўрсаткич 10 мингдан ошганди.

Фото: AP Photo / Alessandra Tarantino

Италияда эпидемия бошланганидан буён илк марта бир суткада коронавирус юқтириш билан боғлиқ 11 мингдан ортиқ ҳолат аниқланди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Апеннинда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони тезлик билан ўсишда давом этмоқда. Якшанба куни 11 705та ҳолат аниқланди, бу эпидемия бошланганидан буён энг юқори суткалик кўрсаткич ҳисобланади.

Бир сутка аввал 10 925та ҳолат қайд этилган, жума куни эса суткалик кўрсаткич 10 мингдан ошганди.

Италия соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумот беришича, мамлакатда жами 414 241та ҳолат аниқланган.

Эпидемия бошланганидан буён 36 543 киши вафот этган, 251 461 киши соғайган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *