Камолиддин Расуловни табриклаймиз!

Бугун дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Камолиддин Расулов таваллуд айёмини нишонламоқда.

Камолиддин Расулов 1992 йил 20 июль куни Қашқадарё вилоятида туғилган. -81 килограмм вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган полвонимиз қатор нуфузли мусобақаларда муносиб иштирок этиб келмоқда. 2019 йил Тошкент Гран-присида финалгача етиб борган. Ҳозирда ушбу вазн тоифасида Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи рейтингдан мустаҳкам ўрин эгаллаган.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Камолиддин Расуловни таваллуд куни билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан ғалабалар тилаб қолади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *