Коронавирус инфо янгиликлари

🌎 Дунёда коронавирусдан зарарланганларнинг умумий сони 937 567 кишини ташкил этди, 194311 (бир кунда +16454) – соғайган, 47256 – вафот этган — John Hopkins University

🦠 Тарихий маълумотлар таҳлилига кўра, пандемиянинг дастлабки босқичларида давлатлар томонидан қўлланадиган кучли жавоб чоралари ундан кейинги самарали иқтисодий тикланишни таъминлайди — Массачусет технология институти

Сингапур Covid-19 га қарши курашишда коронавирус тарқалишини камайтириш мақсадида фуқаролар ҳаракатланишини кузатиш ва қайд этишга кўмаклашиш иловасини ишга туширди — Singapore’s Government Technology Agency

Пекин 80 дан ортиқ давлатга ва Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига инсонпарварлик ёрдамини таклиф қилди — The Sydney Morning Herald

Соғлиқни сақлаш тизимидаги босимни енгиллатиш мақсадида Буюк Британия 5 та вақтинчалик касалхона қурди. Касалхоналар Лондон, Бирмингем, Кардифф, Глазго ва Манчестрда 10 000 беморга хизмат кўрсатиш имконига эга — World Economic Forum

💰 MSCI маълумотларига кўра, коронавирус дунё бозорларида 12 триллион доллар миқдорда зарар етишига сабаб бўлди — New York Times

АҚШда 3 миллиондан ортиқ ишсизлик нафақасини олиш бўйича ариза рўйхатга олинган. Янги иш ўрни — жамоатчилик тиббий ходими — бир вақтнинг ўзида одамларни иш билан таъминлаб, шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимига босимни камайтириши мумкин — World Economic Forum

Кўпгина японияликлар жамиятда стигматизациядан қўрқишади ва шунинг учун Covid-19 тест текширувидан ўтганини сир сақлашни афзал билишади, ҳатто жавоб манфий бўлса ҳам. Айрим одамлар COVID-19 мусбат ташхиси туфайли дискриминация объектига айланишдан қўрқишади — Japan Times

📲 Фэйсбук “Жамоат ёрдами” дастури ишга тушганини эълон қилди. Унда одамлар қўшнисига ёрдам сўраши ёки таклиф қилиши, масалан, ихтиёрий тарзда озиқ-овқат маҳсулотини етказиб бериш ёки маҳаллий озиқ-овқат омборига эҳсон қилиши ё пул бериши мумкин — Facebook

📲 Skype, Houseparty ва Zoom видеоконференциялар учун иловаларни юклаб олишнинг жаҳон бўйича ҳажми январ ойидаги 2,1 миллион билан таққослаганда 27 миллионни ташкил этди — Prioridata

💊 Биофармацевтика саноати тез кунларда Covid-19 га қарши вакцинани тайёрлаши мумкин. Бунгача одамлар катта юкланишдаги соғлиқни сақлаш тизими ушбу юк билан кураша олиши учун карантин режимига қатъий амал қилиш ва ижтимоий масофани сақлаши лозим — City Journal

❗️Коронавирус инфекциянинг яққол аломатлар намоён бўлмаган одамлар орқали кенг тарқалаётгани янада кўпроқ ўз исботини топмоқда — SCMP (https://www.scmp.com/news/world/united-states-canada/article/3078025/healthy-looking-people-spread-coronavirus-more)

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

tuzla escort kurtköy escort pendik escort kartal escort maltepe escort bostancı escort gebze escort ümraniye escort kadıköy escort kaynarca escort ataşehir escort