КОРОНАВИРУС ҲАҚИДА ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ

🌎 Дунё миқёсида коронавирусдан зарарланганларнинг умумий сони 1 430 453 кишини ташкил этади, 301 385 нафар бемор соғайган, 82133 нафари вафот этган ➖ Johns Hopkins University

Финляндия инфекция юқтирганларнинг аниқ статистик сонини аниқлаш учун танлаб тест текшируви ўтказишни бошлади ➖ Reuters

АҚШ ЖССТ фаолиятини молиялаштириш масаласини қайта кўриб чиқишни режалаштирмоқда ➖ Politico

Буюк Британия ва Нью Йорк штатида пандемия бошлангандан буён кунлик қурбонларнинг энг ёмон кўрсаткичлари кузатилмоқда ➖ Bloomberg

Италияда илк марта 13 мартдан бошлаб Covid-19 вирусидан янги зарарланганларнинг пасайиши кузатилмоқда, мамлакатда карантин бўйича айрим тадбирларни енгиллаштириш имкониятларини кўриб чиқмоқда ➖ Bloomberg

Хитой тиббий асбоб-ускуналар экспортини чекламайди ва Covid-19 га қарши курашаётган давлатларни қўллаб-қувватлашда давом этади ➖ Xinhua

Россияда шахсий ҳимоя воситалари етишмовчилиги сабаб Хитойдан 21 миллион ниқоб ва 300 минг ҳимоя кийими импорт қилишини режалаштирмоқда ➖ Kommersant

Францияда коронавирус инфекциясидан зарарланганлар сони 10 мингдан ортди, бу кўрсаткич эпидемия “кўтарилиш босқичида” эканлигини исботлайди ➖ BBC

🌎 Жаҳонда ҳамширалар етишмаслиги кузатилмоқда, яъни 5,9 миллион кадр етишмаяпти ➖ World Health Organization

Японияда кўплаб одамлар меҳнатсевар ва бу муваффақият омили ҳисобланади. Бироқ Covid-19 сабаб компаниялар масофавий ишлашга ўтишлари мумкинлигини тушунишди ва бу келажакда меҳнат муносабатларини ўзгартиради ➖ World Economic Forum

Малайзия Жануби-шарқий Осиё давлатлари миқёсида касалликнинг асосий ўчоғи ҳисобланади, 4000 беморда Covid-19 ташхиси тасдиқланган ➖ The Jakarta Post

⚡️2020 йилнинг иккинчи чорагида Covid-19 пандемияси туфайли, бутун дунёда 195 миллион киши ишини йўқотади ➖ International Labour Organization

📱Apple компанияси Covid-19 пандемиясига қарши курашиш учун ҳар ҳафта миллионта юз қалқони (тиббий) ишлаб чиқаради. Ҳозирда 20 миллиондан ортиқ ниқоб ишлаб чиқарилган ва АҚШ касалхоналарига тарқатилган ➖ Forbes

🌎 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва “Дунё фуқаролари” глобал ҳаракати “Ягона дунё: Ҳаммамиз бирга уйда қоламиз” лойиҳасини яратиш тўғрисида эълон қилди. Мазкур глобал телекўрсатув дунё миқёсида соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларини қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлиб, 18 апрелдан бошлаб онлайн тарзда эфирга узатилади ➖ World Health Organization

📲 WhatsApp мессенжери коронавирус тўғрисидаги ёлғон хабарларга қарши курашиш мақсадида бир вақтнинг ўзида 5 та чатга хабар жўнатиш бўйича чеклов жорий қилди ➖ The Guardian

⚡️ National Geographic мактаб ўқувчилари, мактабгача таълим тарбияланувчилари ва уларнинг ота-оналари учун таълим платформасини ишга туширди. Дарслар биология, экология, география, геология ва бошқа фанларни ўзлаштиришга мўлжалланган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *