Людмила Маркеловани табриклаймиз!

Бугун ўзбек велоспортида узоқ йиллардан бери фаолият олиб бораётган мураббий Людмила Маркелова ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Людмила Маркелова 1952 йил 13 август куни туғилган. Велоспорт бўйича узоқ йиллардан бери терма жамоамиз мураббийлар штабида фаолият олиб бормоқда. Людмила Васильевна велотрек бўйича Осиё ўйинлари чемпиони, кўп карра ЖЧ иштирокчиси Владимир Тўйчиевнинг ҳам онаси, ҳам шахсий мураббийи, шунингдек, терма жамоамиз вакилларининг аксарият аъзоларига велоспорт сир-асрорларини ўргатиб келган мутахассис ҳисобланади. Людмила Маркелова мана шундай хизматлари учун давлатимиз томонидан Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози фахрий унвони билан тақдирланган.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Людмила Маркеловани таваллуд айёми билан табриклаб, у кишига узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *