Магистратурага кириш имтиҳонлари қачон ва қаерда бўлиши эълон қилинди

Магистратурага кириш имтиҳонларида қатнашиш учун рўйхатдан ўтган талабгорлар бугундан бошлаб рухсатномаларини юклаб олишлари мумкин, дея хабар қилди Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.

Рухсатнома magistr.edu.uz va ruxsatnoma.edu.uz манзиллари орқали юклаб олинади.

Бунинг учун паспорт серияси ва рақами ҳамда туғилган санаси киритилиши лозим.

Эслатиб ўтамиз, магистратурага кириш имтиҳонлари 8-20 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Имтиҳонлар белгиланган ҳудудларда, тест синови тарзида компьютерда онлайн олинади.

Бу йил республика ОТМлари магистратурасига жами 10 425 нафар талаба қабул қилиниши белгиланган. Шундан 5475 нафари грант, 4950 нафари тўлов-контракт асосида таҳсил олади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *