Маъруфжон Муродуллоев “Мард ўғлон” мукофоти билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармонига биноан 30 июнь – «Ёшлар куни» муносабати билан турли соҳаларда фаол бўлган ёш авлод вакиллари давлат мукофотлари билан тақдирланди. Эътиборлиси, улар орасида пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Муродуллоев Маъруфжон Файзулло ўғли ҳам бор. Маҳоратли спортчимиз Президентимиз томонидан “Мард ўғлон” мукофоти билан тақдирланди.

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ёш спортчиларимизнинг муваффақиятларини юқори баҳолаб, мана шундай давлат мукофотларига лойиқ кўрган Ҳукуматимиз ва шахсан юртбошимиз, Муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёевга ўз миннатдорчилигини изҳор қилади. Ўз навбатида, спортчиларимизни давлатимиз раҳбарининг юксак эътирофи билан табриклайди ва олдинда турган Токио-2020 Олимпия ўйинларида уларга улкан ғалабалар тилаб қолади!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *