Мезбон спортчини мағлуб этган Шариф Ҳалилов бронза медали учун татамига чиқади

Пара дзюдо бўйича эркаклар ўртасида -100 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Шариф Ҳалилов бронза медали учун ўтиш баҳсида япониялик Ёшиказу Матсумотога қарши татамига чиқди.

Ҳамюртимиз мезбон спортчига ҳеч қандай имкон қолдирмади ва иппон баҳоси эвазига 10:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Энди Шариф Ҳалилов бронза медали учун бразилиялик Тенерио да Силвага қарши баҳс олиб боради.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *