Моҳигул Ҳамдамова – Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари чемпиони!

Ҳозиргина Токиодан яна бир хушхабар олдик. Пара енгил атлетиканинг диск улоқтириш турида F57 классида ҳамюртимиз Моҳигул Ҳамдамова олтин медалга сазовор бўлди.

Моҳигул 31.46 метр натижа билан биринчи ўринни эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ғалабадан сўнг Ўзбекистон делегацияси ҳисобида 3 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медаллари мавжуд.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *