Навоий вилоятида спортчилар иштирокида содир бўлган ҳолат юзасидан расмий баёнот

Жорий йил 19 август куни «Навоий канал» номли телеграм каналида «Навоийда янги мафия пайдо бўлибди шекилли, Вороской кинони кўп кўриш оқибати» (https://t.me/navoiy_kanaluz/13126) сарлавҳали мақола эълон қилинган эди.

Мақолада ёзилишича, бир навоийлик блогер навоийлик қўштирноқ ичидаги спортчини танқид қилгани учун ўша спортчи унинг уйига бир нечта ўзига ўхшаган дўстлари ҳамда тренери билан борган. Улар блогерни уйидан олиб кетгани етмаганидек унга дўқ-пўписа қилишган. Мақола илова қилинган расмда собиқ Навоий ихтисослаштирилган Олимпия захиралари мактаб-интернати, ҳозирги Навоий Олимпия захиралари коллежи тренери қайд этилган

Навоий вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ушбу ҳолат юзасидан ўрганиш олиб борилди ва қуйидагиларни маълум қилади:

Ушбу ҳолат Навоий вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди. Унда аниқланишича, Навоий ихтисослаштирилган Олимпия захиралари мактаб-интернатида тренер бўлиб ишловчи Жумаев Муҳаммаднинг шахсий фотосуратлари ва видеоларини блогер интернет тармоғига жойлаштирганлиги сабабли Жумаев Муҳаммад Бекзод исмли блогерга телефон қилиб, ижтимоий тармоқлардаги расм ва видеоларни ўчириб ташлашини сўраган. Блогер эса 2 000та кузатувчи томонидан кўрилгандан сўнг ўчиришини маълум қилган.

Шундан сўнг, Жумаев Муҳаммад яқин танишлари билан биргаликда блогерни шаҳар ташқарисига олиб чиқиб, ундан интернет тармоғидаги расм ва видеоларни ўчириб ташлашни сўраган, лекин блогер эса интернет тармоғига чиқарилган расм ва видеоларни ўчирмаслигини таъкидлаган ҳамда ўзига нисбатан Жумаев Муҳаммад томонидан куч ишлатилганлигини айтиб, Навоий шаҳар ИИБ бошқармасига мурожаат қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳар ИИБ бошқармаси томонидан текширув-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Қолаверса, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан ҳам мазкур ҳолат жиддий назоратга олинган.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати​

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *