Олимпия ўйинларида бокс бўйича баҳсларнинг ёшга доир чекловлари ўзгарди

Халқаро Олимпия қўмитаси Токиода ўтказиладиган Олимпиадада бокс мусобақаларининг ёшга доир чекловларини ўзгартирди. Бу борада лицензион турнир ва ўйинларнинг ўзи учун яна бир йил қўшиб берилди. 

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати​нинг хабар беришича, энди баҳсларда 41 ёшли боксчилар ҳам қатнашиши мумкин бўлади. 1980 йилнинг 1 январидан 2002 йилнинг 31 декабри оралиғида таваллуд топган чарм қўлқоп усталари Токио Олимпиадаси ва унинг квалификацион баҳсларида иштирок эта олиши мумкин. 

Маълумот учун, ҳозирга келиб 43 мамлакатдан 112 нафар боксчи Токиодаги ўйинларга лицензияни қўлга киритиб бўлган. Навбатдаги лицензион турнирларда яна 174 йўлланма ўз эгасини кутмоқда. Ушбу турнирлар 2021 йилда ташкил этилади. 

Эслатиб ўтамиз, шу кунгача Ўзбекистон терма жамоасининг 7 нафар боксчиси Токио Олимпиадаси лицензияларини нақд қилиб улгурган.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *