Олимпия ўйинлари тарихидан қизиқарли фактлар

Олимпия тамойили (ёки Олимпия ўйинлари “кредо”си) -«Энг муҳими, ғалаба эмас, балки иштирок этиш (ёки: ғалаба қилманг, балки иштирок этинг)”.

Олимпиада деганда кўзимиз олдига беш хил рангдаги ҳалқалар келади. Қуйида биз ҳар 4 йилда ўтказиладиган Олимпиада мусобақалари тарихида бўлиб ўтган қизиқарли фактларни билиб оламиз.

1984 йилги Олимпия ўйинларида мисрлик дзюдочи Муҳаммад Али Равшан япониялик Яшахиро Ямашита билан бўлган финал жангида япон курашчисининг жароҳати борлигини била туриб, ўша нуқтага ҳужум қилмаган. Натижада мағлуб бўлиб, кумуш медаль билан кифояланган. Эронлик курашчи Ғуломрези Тахти ҳам оёғида жароҳати бор собиқ иттифоқ курашчиси Александр Медведев билан баҳсда унинг жароҳати борлигини билиб, унга ҳужум қилмаган ҳамда жангни бой берган.

Ҳар бир Олимпиаданинг очилиш маросимидаги парадни анъанавий равишда Греция делегацияси – Олимпия ўйинларининг ватани бошлаб беради ва ўйинлар ўтказиладиган давлат делегацияси тугатиб беради. 2004 йилда Афинада Олимпия ўйинлари бўлиб ўтганда, низо шу тарзда ҳал қилинди: Парадни битта юнон спортчиси байроқдор сифатида очди ва қолган юнон жамоаси охирида чиқишди.

Қадимги Олимпия ўйинлари қатнашчилари ва ғолиблари орасида Демостен, Демокрит, Платон, Аристотел, Сократ, Пифагор, Гиппократ каби таниқли олим ва мутафаккирлар бор эди. Пифагор муштли курашда чемпион бўлган ва Платон панкратион спорт турида ғолиб бўлган. Бундан ташқари, улар тасвирий санъатда ҳам рақобатлашганлар.

1904 йилда бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида америкалик Фред Лорз марафонда биринчи бўлиб маррага етиб келди, аммо унга олтин медаль берилмади. Бунга сабаб унинг масофанинг бошида ва охирида югургани бўлди. Қолган масофани Фред йўлда уни олиб кетган машинада босиб ўтган.

Гвинеялик сузувчи Эрик Мусамбани Малонга Сиднейда бўлиб ўтган Олимпия ўйинлари тарихидаги энг ёмон натижа қайд этган. 100 метр масофани сузганидан сўнг, “The Times” журналистлари томонидан «Эрик-илонбалиқ» лақабини олган. Гап шундаки, у ҳаётида биринчи марта юз метрга сузди, биринчи марта 50 метрли бассейнни кўрди ва мусобақадан 8 ой олдин сузишни ўрганди. Бундай паст кўрсаткичли сузувчи қандай қилиб Олимпиада ўйинларига кирди? Маълум бўлишича, Олимпия қўмитаси томонидан ривожланаётган мамлакатлар учун махсус квота мавжуд. Дарҳақиқат, муҳими ғалаба эмас, балки курашда иштирок этиш!

1924 йилда Парижда ўтган Олимпиаданинг футбол баҳсида Уругвай байроғи тескари осилган ва мадҳия ўрнига Бразилия самбаси ижро этилган. Энг юқори даражадаги троллинг! Футболчилар ўзларининг туғилиб ўсган юртига бўлган ҳурматсизликдан шунчалик “илҳом”ландиларки, улар Югославия терма жамоасини 7:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Кейин улар америкаликларни (3:0), Францияни (5:1), Голландияни (2:1) ва финалда Швейцарияни (3:0) мағлуб этишди ва олтин медалларга эга бўлишди.

Бундан ташқари, Олимпия тарихида кулгили марафон югурувчиси ҳам бор эди – Шитсо Канагури. У 1912 йил Стокгольмда бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида қатнашган. Марафон треклари қишлоқлардан ўтиб кетаётганда, қишлоқ уйларидан бирининг эшигини тақиллатган, японияликни сувсизланган танасини кўриб, уй эгаси сув келтиргунча марафон югурувчиси …ухлаб қолди! У узоқ ухламади –атиги бир кундан ортиқ. Ярим аср ўтиб, Канагури яна Швецияга келди. Виждони қийналган 70 ёшли япон марафон югурувчиси ўша масофани топиб, қолган масофани қайта югурган. Сиз нима хоҳлаган эдингиз? Ғалабага бўлган ирода – ана шунақа!

Замонавий спортда қоидани бузганликлари учун атлетларга қизил ёки сариқ карточка беришлари, тўплаган очколарини олиб ташлашлари, дисквалификация қилишлари мумкин. Авваллари эса бундай бўлмаган. Қадимги греклар жуда қаттиққўл бўлишган. Масалан, бирор атлет стартга эртароқ чиқса, уни таёқлар билан савалашган. Мусобақа иштирокчилари носоғлом рақобат қилса, қоидаларни бузса, уни тошбўрон қилишлари ва ҳатто ўлдириб юборишлари ҳам мумкин бўлган.

Олимпия ҳакамлари ҳам оддий инсонлардир. 1928 йил Амстердам Олимпиадасида, реферилардан бири югуриш йўлидан анча узоқроқ жойга кетиб қолишга сабаб бўлди. Шунақаси ҳам бўлиб туради! Фақат ғолибни аниқлаш учун ўз жойига қайтиб келган ҳакам ҳисобни йўқотди – спортчилар югуриш йўлагида яна бир неча юз метр ортиқча югуриб улгуришган эди. Хатолик сезилди, аммо натижалар бекор қилинмади – йигитлар беҳуда уринишдими?

Олимпия ўйинлари тарихи тўғрисида келтирилган юқоридаги қизиқарли воқеалар ҳали охири эмас……..! Кейинги саҳифамизда мавзуни, албатта, давом эттирамиз!

МОҚ Ахборот-таҳлил департаменти
бош мутахассиси Ш.Назаров

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

tuzla escort kurtköy escort pendik escort kartal escort maltepe escort bostancı escort gebze escort ümraniye escort kadıköy escort kaynarca escort ataşehir escort istanbul escort üsküdar escort çekmeköy escort sultanbeyli escort anadolu yakası escort sancaktepe escort