Осиё Паралимпия қўмитаси президенти “Ипак йўли” туризм халқаро университетига ташриф буюрди

Аввал хабар берганимиздек, Осиё Паралимпия қўмитаси президенти Мажид Рашед бошчилигидаги делегация аъзолари амалий ташриф билан юртимизда бўлишди.

Ташрифнинг иккинчи кунида жаноб Мажид Рашед ўз ҳамроҳлари билан кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрида бўлишди. Самарқандга ташрифи доирасида юқори мартабали “Ипак йўли” туризм халқаро университети билан танишди.

Ташрифдан кўзланган мақсад – туризм ва спорт соҳасида белгиланган режаларни амалга оширишда университет фаолияти билан танишиш эди.

Ташриф давомида меҳмонлар университетда имконияти чекланган инсонларга яратилган шароитлар, талабаларнинг лабораторияларда амалий машғулотлар ўтказиши, уларнинг спорт ва ижодий иш билан шуғулланиши учун жиҳозлангани, замонавий кутубхонада Осиё тарихи, маданияти ва мероси ҳақида нодир нашрлар тўпланган катта адабий захира мавжудлигига алоҳида эътибор қаратишди.

Учрашув якунида жаноб Мажид Абдулла Рашид университет талабалари учун яратилган имкониятларни юқори баҳолади ва уларга нафақат спорт соҳасида, балки ўқишда ҳам муваффақият тилади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *