“Спорт ҳамма учун” лойиҳаси доирасида конференция бўлиб ўтди

Пойтахтимиздаги “HILTON” меҳмонхонасида “Спорт ҳамма учун” лойиҳаси доирасида жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларни паралимпия спорт турлари билан кенг қамраб олиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамиятга интеграция қилиш мавзусидаги конференция бўлиб ўтди.

Унда Осиё Паралимпия қўмитаси президенти Мажид Рашед, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев, Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия университети ректори Маҳмуд Болтабоев, мутахассислар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 18 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Унда “Спорт ҳамма учун” лойиҳаси доирасида бир йилда бир марта Параспорт халқаро фестивали, ҳар йили 3 декабрь куни республика ва ҳудудий параспорт фестиваллари, таниқли спортчилар томонидан мастер-класслар, шунингдек, семинар, конференция ва давра суҳбатлари ўтказилиши белгилаб қўйилган. Мазкур конференция ана шу Қарор ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов тадбирни очар экан, конференцияда иштирок этаётган мартабали меҳмон – Осиё Паралимпия қўмитаси президенти Мажид Рашедни юртимизга ташрифи билан қутлаб, мамлакатимизда имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш, паралимпия спорт турларини оммавийлигини таъминлаш, бу масалага давлат ва ҳукумат даражасида аҳамият қаратилаётганини алоҳида таъкидлади.

Ўз навбатида, конференцияда сўзга чиққан қитъа Паралимпия ташкилоти раҳбари Мажид Рашед мамлакатимизда тобора ривожланиб бораётган паралимпия ҳаракатига қаратилаётган юксак эътибордан мамнунлигини изҳор этиб, Осиё минтақасида паралимпия спорт турларини ривожланиши тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди ва конференция ишига муваффақият тилади. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини татбиқ этиш борасидаги ишлари, хусусан, паралимпиячиларни ҳам маънавий, ҳам моддий томондан қўллаб-қувватлаётганини олқишлади.

Шунингдек, конференция доирасида маъруза қилган Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия университети ректори Махмуд Болтабоев “Спорт ҳамма учун” лойиҳаси доирасида жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларни паралимпия спорт турлари билан кенг қамраб олиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамиятга интеграция қилиш тўғрисида”, Осиё Паралимпия қўмитаси ижрочи директори Тарек Соуэ “Осиё паралимия қўмитаси томонидан Токио паралимпия ўйинларига тайёргарлик тўғрисида”, Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси раиси ўринбосари Шарифжон Моминджанов “Ўзбекистонда Паралимпия ҳаракатини янада ривожлантириш орқали имкониятлари чекланган ва ногиронлиги бўлган ёшларни спорт билан шуғулланишлари учун тегишли шароитлар яратиб бериш тўғрисида” нутқ сўзлади.

Маърузаларда кўтарилган вазифалар ижросини таъминлаш, имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларни аниқлаш, иқтидорлиларини нуфузли мусобақаларда иштирокини таъминлаш, шу орқали Параосиё ва Паралимпиая терма жамоалари учун захиралар тайёрлаш тизимини йўлга қўйишга эътибор қаратилди.

Конференция якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан билдирилган таклиф ва тавсиялар амалиётга жадал татбиқ этиладиган бўлди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

tuzla escort kurtköy escort pendik escort kartal escort maltepe escort bostancı escort gebze escort ümraniye escort kadıköy escort kaynarca escort ataşehir escort istanbul escort üsküdar escort çekmeköy escort sultanbeyli escort anadolu yakası escort sancaktepe escort