Оғир атлетикачиларимизнинг машғулотлар жараёни онлайн таҳлил қилинди

Халқаро мусобақаларда муносиб иштирок этаётган оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари иштирокида онлайн машғулот ўтказилди. Бу ҳақда оғир атлетика федерацияси Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳозирда нафақат Осиё балки, жаҳоннинг етакчи терма жамоалари қаторида тилга олинадиган мазкур жамоамиз машғулотини спортимиз мутасаддилари кузатиб борди. Машғулотда терма жамоамизнинг тажрибали мураббийлари 12 нафар спортчимизнинг ҳаракатларини назорат қилиб боришди.

Машғулот давомида терма жамоамизда фаолият олиб бораётган қозоғистонлик мутахассис Ержас Болтаев ҳар бир спортчимиз учун индивидуал ёндашаётгани ҳақида таъкидлаб ўтди.

“Ҳозир барча спорт турларида илм-фан ўсиб бормоқда. Шу жумладан, оғир атлетикада ҳам. Кечаги методикани бугун бутун бошли жамоага бир хилда қўллаб бўлмайди. Ҳар бир спортчи билан алоҳида ишлаш керак. Бу орқали жамоадаги атлетларнинг кучсиз жиҳатларини бирдек ривожлантириб бориш мумкин”, деди Ержас Болтаев.

Оғир атлетикачиларимизнинг куни кеча илк бор ташкил қилинган онлайн халқаро мусобақада муваффақиятли иштирок этишгани кўпчиликнинг диққат-марказида бўлди. Бугунги тадбир давомида полвонларимизга янада катта мотивация бериш мақсадида шу каби онлайн мусобақаларни янада кўпайтириш бўйича таклиф ва фикрлар билдирилди. Хусусан, яқин вақт ичида Ўзбекистон томонининг ташаббуси билан катта масштабдаги халқаро онлайн мусобақани ташкил қилиш устида иш олиб борилаётгани ҳақида таъкидланди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати​

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

tuzla escort kurtköy escort pendik escort kartal escort maltepe escort bostancı escort gebze escort ümraniye escort kadıköy escort kaynarca escort ataşehir escort istanbul escort üsküdar escort çekmeköy escort sultanbeyli escort anadolu yakası escort sancaktepe escort