Оғир атлетикачиларимиз халқаро онлайн мусобақада иштирок этади

Ҳозирги пандемия даврида барча соҳа вакиллари иш фаолияти масофавий ишлаш тизимига ўтказилган. Шулар қатори спорт соҳасида ҳам машғулотлар онлайн олиб борилмоқда. Баъзи спорт турлари бўйича федерациялар эса табиат қўйнида машғулотларни давом эттириш учун йўл олишган.

Жумладан, ўзбекистонлик оғир атлетикачилар «Карантин бу дам олиш керак дегани эмас» шиори остида уй шароитида меҳнатдан тўхтамаган атлетларимиз бугунги кунда Тошкент вилояти ҳудудида машғулотларни давом эттиришмоқда. Машғулот-ётоқхона-машғулот режимида шуғулланаётган спортчилар машғулотдан бўш вақтларини ҳам унумли ўтказишга ҳаракат қилишмоқда.

Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси мутасаддилари ҳамда терма жамоа мураббийлари ташаббуси билан дам олиш кунларида стол тенниси, волейбол, шашка ва шахмат бўйича ўзаро куч синашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, шу ҳафта охирида, яъни шанба ва якшанба кунлари ҳамюртларимиз халқаро онлайн мусобақада иштирок этишади. Ушбу турнирда спортчиларимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *