Паралимпия ўйинларининг илк кунида 5 нафар спортчимиз баҳсларга киришади

Бугун Токио шаҳрида XVI ёзги Паралимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Энди эртадан спортчилар баҳсларга киришади.

Биз учун аҳамиятлиси, эртага 25 август куни 5 нафар ҳамюртимиз Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида иштироки этади. Жумладан, эркаклар ўртасида 100 метрга баттерфляй усулида сузиш бўйича S13 классда Музаффар Турсунхўжаев ва Ислам Асланов, аёлар ўртасида 100 метрга баттерфляй усулида сузиш бўйича S13 классда Шоҳсанамхон Тошпўлатова, Нигорахон Мирзоҳидова ҳамда Муслима Одилова саралаш баҳсида стартга чиқади.

Қуйида спортчиларимизнинг стартга чиқиш вақтлари билан танишиб олишингиз мумкин. (Тошкент вақти билан кўрсатилган).

Эслатиб ўтамиз, Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларини Uzreport TV телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирда томоша қилишингиз мумкин.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *