Пара академик эшкак эшувчиларимиз Италиядаги лицензион мусобақага йўл олди

Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига йўлланма берувчи лицензион мусобақалар ҳам тобора якунланиб бормоқда.

Бугун тонгда Пара академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги квалификацион турнирда иштирок этиш учун Италиянинг Гавератти шаҳрига жўнаб кетди.

4-7 июнь кунлари бўлиб ўтадиган ушбу мусобақанинг PR2 mix 2X йўналишида  2000 метр масофага Отабек Қўчқоров ва Феруза Бўрибоева юртимиз шарафини ҳимоя қилади ва Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига йўлланма учун стартга чиқади.

Ушбу мусобақада спортчиларимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *