Пара велоспортчиларимиз “Мўйноққа мадад” экологик хайрия веломарафонида иштирок этишди

Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб “Мўйноққа мадад” экологик хайрия веломарафони ўтказилмоқда.

Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Экологик партияси, Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу экологик хайрия веломарафони иштирокчилари бугун Тошкент шаҳар босқичида ўз омадларини синаб кўришди.

Пойтахтимиздаги “Ҳумо Арена” кўп тармоқли муз саройи олдидан старт берилган, умумий масофаси 30 километрни ташкил этган веломарафонда 300 нафардан ортиқ профессионал, бошланғич ҳамда фахрий спортчилар иштирок этишди.

Эътиборлиси, ушбу веломарафонда пара велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *