Пара велоспорт бўйича илк Ўзбекистон чемпионати старт олди

Барчага яхши маълумки, Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси йилдан-йилга Паралимпия спорт турлари сонини ошириб бормоқда. Пара велоспорт ҳам ана шундай янги ривожланаётган спорт турларидан биридир.

Бугун пара велоспортнинг трек йўналиши бўйича Ўзбекистон чемпионати старт олди. Унда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 20 нафарга яқин спортчи иштирок этмоқда. Ушбу мусобақадан кўзланган асосий мақсад, пара велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоасига муносиб номзодларни саралаб олишдан иборат.

Эътиборлиси, бу пара велоспорт бўйича ўтказилган илк Ўзбекистон чемпионати сифатида тарих зарварақларига муҳрланди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *