Пара дзюдочиларимиз олтин ва бронза медаллари йўлидаги рақиблари маълум!

Яна бироздан сўнг пара дзюдо бўйича Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида совринли ўринлар учун беллашувлар бошланади.

Айтиш керакки, жами 4 нафар ҳамюртимиз медаллар учун татамига чиқади. Эътиборлиси, шулардан 3 таси финалда олтин медаль учун курашади.

Аёллар ўртасида -63 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Нафиса Шерипбоева бронза медали учун испаниялик Марта Арчега қарши, аёллар ўртасида -57 кг вазин тоифасида ҳамюртимиз Парвина Самандарова финалда озарбайжонлик Севда Валиевага қарши, эркаклар ўртасида -73 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Феруз Сайидов финалда қозоғистонлик Темиржан Даулетга қарши, эркаклар ўртасида -81 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Довурхон Кароматов финалда озарбайжонлик Хусейн Рахимлига қарши татамига чиқади.

Спортчиларимизни биргаликда қўллаб-қувватлаймиз! Олға, Ўзбекистон!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *