Пара дзюдо: Бирмингем Гран-Присининг илк кунида спортчиларимиз 4 та медалга сазовор бўлди

Бугун Пара дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколари берувчи сўнгги Бирмингем Гран-Присида иштирокини бошлашди.

Қувонарлиси, дастлабки кунги беллашувларнинг ўзида 4 нафар ҳамюртимиз медалларга сазовор бўлди. Жумладан, эркаклар ўртасида  -66 кг вазн тоифасида Учқун Қуранбоев олтин, -73 кг вазн тоифасида Феруз Сайидов кумуш, аёллар ўртасида -52 кг вазн тоифасида Севинч Салаева олтин ҳамда -48 кг вазн тоифасида Лобар Ҳуррамова бронза медалга сазовор бўлди.

Эртага яна бир қатор спортчиларимиз ғолиблик учун татамига чиқади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *